Ҳиндистонда қуёш энергияси орқали ҳаракатланувчи поездлар йўлга қўйилади

Жаҳон 15 Июль 2015 1728

Ҳиндистон ҳукумати Нарендра Моди бошчилигида "яшил энергетика" дастури доирасидаги ишлар давом эттирмоқда.

Бу дастур доирасида поездларнинг томларига қуёш панеллари ўрнатиш орқали уларнинг қуёш энергиясидан фойдаланган ҳолда ҳаракатланишини йўлга қўйиш лойиҳаси ҳаётга татбиқ этилиши мумкин.

Маълумот учун, экваторга яқин жойлашган Ҳиндистонда деярли 300 кун давомида қуёш қизидириб туради.

Қуёш энергияси орқали ҳаракатланадиган поездларни йўлга қўйиш ғояси муаллифи, Ҳиндистон фан вазири Харш Вардхоннинг маълум қилишича, бу ғоя унда Solar Impuls самолёти парвозга чиқишидан кейин пайдо бўлган.

Тажриба сифатида ҳаракатланаётган "қуёшли поездлар"да қуёш панеллари ҳаракатланиш учун зарур энергиянинг 15 фоизини етказиб бермоқда.

Ҳиндистон ҳукумати бу тажрибалар ўзини оқласа, 2022 йилгача йўловчи поездларини қуёшли панеллар билан таъминлашни режалаштирган.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 47932 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 64447 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34943 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19946 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 75709 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60451 Жамият
Оқ коала ижтимоий тармоқларда сенсацияга айланди
19:05 79 Жаҳон
Инсон органлари, тўқималари ва ҳужайраларини трансплантация қилиш ҳақидаги қонун лоийҳаси муҳокамага қўйилди
Австралия қаҳрамони 2 миллион боланинг ҳаётини сақлаб қолди (фотожамланма)
19:01 311 Жамият
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон бизнес-форуми бўлиб ўтди
Кўпроқ янгиликлар