Исроил бош вазири Биньям Нетаньяҳу АҚШ президенти Барак Обама билан телефон орқали суҳбатида Эрон ядровий дастури бўйича келишув Исроил ва бутун дунёнинг хавфсизлигига таҳдид солишини айтди, деб ёзмоқда Haaretz нашри.

Исроил бош вазири девонхонасида Нетаньяҳу Эрон билан келишувда иккита асосий хавфни кўраётгани таъкидлаб ўтилди.

“Эронга ушбу келишув 10-15 йил ичида ёки ундан аввалроқ, бироқ келишувни бузган ҳолда ядровий қурол олиш имконини беради”, деб ҳисобланмоқда Исроилда.

Нетаньяҳунинг фикрича, яна бир муаммо “Эрон террорчилик ва ҳарбий машинаси”нинг молиялаштирилиши бўлиб, у Исроил ва бутун дунёга хавф солади.