Бразилия терма жамоасининг собиқ сардори Кафу “Барселона” ҳужумчиси, бразилиялик футболчи Неймар терма жамоада сардорлик боғичини тақиб юрмаслиги керак, деб айтмоқда.

“Неймар – чинакам етакчи эмас. У энди терма жамоа сардори бўлиши керак эмас.

У футбол ўйнаш, тўп билан ишлашдан ҳузур олиш учун яратилган. Бу Неймарни танқид қилиш эмас. Кўпчилик юлдузлар сардор бўла олмаганлар. Неймар – эркатой. Унинг техник имкониятлари борасида ҳеч қандай эътироз йўқ, бироқ унда сардорда бўлиши талаб этиладиган етакчилик хусусиятлари йўқ. Сардор ўз шериклари учун бу борада намуна бўлиши керак”, дейди Кафу.

Аввалроқ Бразилия терма жамоаси бош мураббийи “Пари Сен-Жермен” ҳимоячиси Тиаго Силвадан сардорлик боғичини олиб, уни Неймарга топширган эди.

Маълумот учун, Кафу – икки карра жаҳон чемпиони ва жаҳон чемпионатларининг учта финал учрашувида (1994, 1998, 2002) ўйнаган ягона футболчи ҳисобланади.