14 июль куни "Манчестер Сити"нинг янги аъзоси сифатида таништирилган Раҳим Стерлинг ўзини футболчи сифатида тарбиялаган КПР жамоасига 9,8 млн фунт даромад келтирди.

"Манчестер Сити" бу 20 ёшли футболчини "Ливерпуль"дан 49 млн фунт эвазига трансфер қилди. Стерлинг 5 йил олдин КПР академиясидан "Ливерпуль"га 500 минг фунт эвазига олиб келинган ва унинг шартномасида бу футболчи бошқа жамоага трансфер қилинганида, бу трансфер суммасининг 20 фоизи КПР ҳисобига келиб тушиши ҳақида банд белгиланган эди.

Шу тариқа, "шаҳарликлар" у учун тўлайдиган 49 млн фунтнинг 20 фоизи, яъни 9,8 млн фунт Лондоннинг КПР жамоасига ўтади.