Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Максим Шацких ўзининг «Рух» клубига ўтганига изоҳ бериб ўтди.

«Барчаси қониқтирарди, ҳаммаси яхши эди, фақат биргина нарсадан ташқари... Мен улар қарзни ёпишларини жуда истаган эдим. Мен футболни жуда яхши кўраман. Бироқ йил давомида жамоани фақат нонушта билан боқиш...

Ахир мен оиламни боқишим керак, оилам эса кичкина эмас.

Пул кутаётганимда биринчи лигада ишлаш варианти пайдо бўлди. Қозоғистон ва Озарбойжондан тушадиган таклифларни эса, ҳаттоки кўриб чиқишни ҳам истамайман», - дейди Шацких.