"Манчестер Сити” раҳбарияти “Вольфсбург” клубининг бельгиялик ёш ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйне учун 40 миллион фунт таклиф қилмоқда.

23 ёшли футболчининг ўзи ҳали келажаги борасида бир тўхтамга келгани йўқ.

Де Брюйнега “ПСЖ” ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари ҳам қизиқиш билдираётгани хақида хабарлар мавжуд.

Маълумот учун, бельгиялик футболчи ўтган мавсумда “Вольфсбург” таркибида 50та ўйинда майдонга тушиб, 16та гол киритди ва 25та голли узатмага муаллифлик қилди.