Миср Теҳроннинг ядровий дастури бўйича Эрон ва халқаро воситачилар “олтилиги” орасида имзоланган келишув Яқин Шарқда қуролланиш пойгасига олиб келмаслигига умид билдирмоқда. Бу ҳақда Миср Ташқи ишлар вазирлигига иқтибос келтирган ҳолда “Reuters” ахборот агентлиги хабар берди.

“Миср Ташқи ишлар вазирлиги вакили икки томон ўртасидаги келишув Яқин Шарқдаги қуролланиш пойгасини бартараф этиши ҳамда минтақани барча оммавий қирғин қуролларидан халос этишига умид билдирмоқда”, дейилмоқда баёнотда.

Аввалроқ Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Теҳроннинг ядровий дастури бўйича Эрон ва халқаро воситачилар “олтилиги” орасида эришилган келишув қурол-аслаҳа тарқатмаслик режими учун ҳеч қандай салбий оқибатларни яратмаслиги ва Яқин Шарқда қуролланиш пойгасига олиб келмаслигини таъкидлаб ўтган эди.