Москвада ҳайит куни ярим яланғоч таналар иштирокидаги реклама маҳсулотлари ёпилиши мумкин

Жамият 15 Июль 2015 10213

17 июль куни Москва шаҳрида мусулмонларнинг Рамазон ҳайити байрами нишонланиши муносабати билан шаҳар ҳокимияти ярим яланғоч таналар тасвирланган реклама эълонларини ёпиб қўйиши мумкин. Бу ҳақда m24.ru сайти хабар берди.
Россияда Рамазон ойининг тугаши ва Рамазон ҳайити 17 июль куни нишонланади. Россия мусулмонлар идорасининг сайтида маълум қилинишича, шу муносабат билан Москва шаҳридаги масжидларда ҳамда шаҳар ҳокимияти томонидан ажратилган махсус майдонларда байрам тадбирлари ташкил этилади. Шунингдек, бир қатор мусулмон жамоатлари оммавий фитр намозларини ўтказади.
Жорий йилда ташкил этиладиган тадбир пайтида мусулмонлар тўпланадиган жойларда диний одоб қоидаларига тўғри келмайдиган реклама ва медиаматериалларни жойлаштирмаслик, мавжудларини вақтинчалик ёпиб қўйиш режалаштирилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар