Mozilla браузери Adobe Flash Player плагинини ўчириб қўйди

Технология 15 Июль 2015 1333

Mozilla интернет браузерида эндиликда Adobe Flash Player плагини ўчириб қўйилади. Бу ҳақда браузер таъминоти раҳбари Марк Шмидт Twitter тармоғидаги микроблогида хабар қолдирди.
Плагин кўплаб камчиликларга эга, шу боис Mozilla ундан фойдаланишдан воз кечишга чақирмоқда. Firefox орқали плагинни ёқиш имконияти бўлса ҳам, аммо стандарт созламаларда у ўчириб қўйилган. Блоклаш плагиннинг янги версияси чиққунга қадар давом этади.
Илгарироқ Flash Player’ни қўллашдан Google воз кечди ва YouTube’ни HTML5га ўтказди.

Кўпроқ янгиликлар