Наманган вилояти Уйчи туман ИИБда ишловчи 31 ёшли профилактика инспектори пора олиш пайтида қўлга олинди. Бу ҳақда “Диёнат” газетаси ёзмоқда.

Айтилишича, исми келтирилмаган милиция ходими туманда яшовчи аёлнинг аризасини кўриб чиқиш пайтида айбланаётган эркакдан “ишни ёпвориш” учун 400 доллар сўраган. Эркак унга 100 доллар ва 200 минг сўм берган.

Милиционер унга тинимсиз телефон қилиб, поранинг қолган қисмини беришни талаб қилаверганиданг сўнг у Миллий хавфсизлик хизматига мурожаат қилган. Милициячи пора олиш пайтида қўлга олинган.