New Horizons зондининг Плутонга муваффақиятли тарзда яқинлашгани муносабати билан АҚШ Қуёш тизимидаги барча сайёраларга “ташриф буюрган” биринчи давлат бўлди, деб айтди NASA раҳбари Чарльз Болден.

“АҚШ Плутонга етган биринчи миллат бўлди, энди биз Қуёш тизимининг барча сайёраларига ташриф буюрдик, дунёдаги бошқа бирорта ҳам миллат бунга эриша олмаган”, деб зонддан сигнал олингандан кейин табриклади Болден ўз ходимларини.

Болденнинг айтишича, зонднинг Плутон билан яқинлашиши инсон имкониятларини янги даражага олиб чиқди.