Навоий вилоятининг Нурота туманида қорамол ва қўй ўғрилари қўлга олинди. Бу ҳақда “На посту” газетаси хабар бермоқда.
Айтилишича, нуроталик Нусрат Раҳимов ва Воҳид Нарзиев икки йил мобайнида чорва ўғрилиги билан кун кечириб келган. Жониворларни оғилдан ёки даладан олиб қочиб, уларни бир муддат махсус жойда сақлашган, сўнг бозорда сотиб юборишган.
Жиноятчилар қўлга олинган чоғда улар махсус оғилда ўнлаб мол ва қўй сақлаб келаётгани аниқланган. Улар содир этган барча маълум ўғрилик фактлари ўрганиб чиқилмоқда.