Оренбург полицияси вакиллари 12 соат давомида 20 ёшли Ўзбекистон фуқароси ўзини ўлдирмаслиги учун у билан музокара олиб борди. Бу ҳақда Оренбург вилояти ИИБ матбуот хизмати маълум қилган.

“14 июль куни тонгида Оренбург полициясига суд биноси томига чиқиб олиб, ўзини ерга ташлаб ҳалок қилишга қасд қилган йигит ҳақида маълумот келиб тушди. Полиция ходимлари воқеа жойига етиб боришиб, уни ўзини ўлдирмасликка чақиришди. Унинг хавфсизлигини таъминлаш учун руҳшунослар ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари ёрдамга чақирилди”, дейилади хабарда.

12 соатдан кейин томдан тушишга кўндирилган 20 ёшли ўзбекистонлик йигит жавобсиз севги туфайли ўзини ўлдирмоқчи бўлганини тан олган.

Айни дамда у ҳибсга олинган ва унга нисбатан "Полиция вакилларининг кўрсатмасига бўйсунмаслик" бўйича иш очилган.