8 июль куни “Ўзстандарт” агентлигида “Республика тажриба ва сертификатлаш маркази” давлат корхонаси ва Корея тажриба ва тадқиқот институти (Korea Testing & Research Institute) ўртасида ҳамкорлик меморандумининг имзоланиши маросими бўлиб ўтди.
Корея делегацияси раҳбари, компаниянинг янги президенти доктор Чой Хьюнгки Ўзбекистонга қизиқиш катта эканлигини билдириб, икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш нияти борлигини маълум қилди.
Корея томондан, шунингдек, маросимда глобал стратегия бўлими бош директори Канг Кюнгжун, унинг ўринбосари Панчук Карина ва менежер Кох Жаехо иштирок этдилар.
Ушбу келишув маҳсулот ва хизматлар сифатини баҳолаш, тажриба қилиш ва сертификатлаш соҳасидаги ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантиришни кўзда тутади.