Ўзбекистонда жиноий даромадларни қонунийлаштиришга қарши кураш кучайтирилади

Ўзбекистон 15 Июль 2015 5184

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси тегишли қарор билан яна учта бошқарма – Молия вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги қимматбаҳо қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш Маркази ва Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитасига жиноий фаолиятдан олинган даромадларни қонунийлаштиришга қарши кураш билан шуғулланиш вазифасини юклади.
Аввал бу фаолият билан фақатгина Бош прокуратура ҳузуридаги солиқ, валюта жиноятлари ва жиноий даромадларни қонунийлаштиришга қарши курашиш департаменти шуғулланган.

Ушбу қарор билан ҳукуматнинг баъзи қарорларига жиноий фаолиятдан олинган даромадларни қонунийлаштириш ва террорчиликни молиялаштиришга қарши курашиш мақсадида ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди.

Молия вазирлиги суғуртачилар ва суғурта воситачилари, лизинг хизматлари кўрсатувчи ташкилотлар (банк ва кредит ташкилотлардан ташқари), лоторея ва рискка асосланган ўйинларни ташкил қилувчилар ва аудитор тиашкилотларини; Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги қимматбаҳо қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш Маркази қимматбаҳо қоғозлар иштирокчиларини (банклар ва суғуртачилардан ташқари); Давлат рақобат қўмитаси биржа аъзолари ва риэлторлик ташкилотлари фаолиятини назорат қилади ва текширади.

Бу ташкилотларга бир ойлик муддат ичида ўз меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларини янги қарорга мувофиқ тартибга келтириш вазифаси юклатилди.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
22:00 / 16.08.2017 6697 Ўзбекистон
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 24188 Жаҳон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 56228 Жаҳон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38782 Lifestyle
Ахборот технологиялари вазирлигининг ҳарбий хизматчилари суғурталанади
Хорижлик сайёҳлар учун виза тартиботлари босқичма-босқич соддалаштирилади
Солиқ ва молия органлари раҳбарларига устама ҳамда жарималар миқдори тасдиқланди
«Барселона»: Биз улар билан шартнома имзолашга яқинмиз
10:56 537 Спорт
«Бир кунлик тўй ўтади-кетади...», лекин…
10:56 887 Жамият
Бабаян Хитой ва Жанубий Кореяга қарши ўйинлар учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди
10:52 846 Спорт
Кўпроқ янгиликлар