Россия президенти Владимир Путин “Клязьмадаги фикрлар ҳудуди” анжуманида Россияда интернет орқали сайловларда овоз беришни ташкил этиш имконияти борлигини айтди. Бу ҳақда “Интерфакс” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Бироқ президент бу жиддий масала бўлиб, у Давлат Думаси, Марказий сайлов қўмитаси ва маълумотларни ҳимоя қилиш соҳасидаги мутахассислар билан муҳокама қилиниши кераклигини айтди.

Путин буни амалга ошириш учун Россияда киберхавфсизлик соҳасида фаолият юритувчи етарлича миқдорда муваффақиятли компаниялар мавжудлигини таъкидлаб ўтди.