Қирғизистон “Шимол-Жануб” автойўлининг қурилишига Хитойдан янги кредит олади

Жаҳон 15 Июль 2015 1753

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Хитой билан “Шимол-Жануб” автойўлининг қурилиши бўйича кредит шартномаларини ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда президент матбуот хизматига таянган ҳолда Қирғизистон телеграф агентлиги хабар бермоқда.
Ҳужжатлар тўплами Хитой ҳукумати ҳамда Хитой экспорт-импорт банки билан тузилган иккита шартномани ўз ичига олади.
Келишув тилга олинган банк томонидан “Шимол-Жануб” автомобиль йўлининг Арал ва Қазарман қишлоқлари ўртасидаги 96 км ли участкасининг қурилишини молиялаштириш учун 300 млн доллар ажратилишини кўзда тутади. Шу участкада 700 м ли туннель қурилади.
Автотрасса қурилишининг биринчи босқичи шу банк томонидан 2013 йили ажратилган 400 млн кредит ҳисобидан амалга оширилмоқда.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 50450 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 66437 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 35552 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20367 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 77328 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60877 Жамият
Ҳукумат ўқитувчи ва шифокорларни пахта теримига жалб этишни тақиқлади
«ПСЖ» Ди Марияни «Барселона»га сотиш нархини маълум қилди
20:34 866 Спорт
103 ёшли комбожалик аёл АҚШ фуқаролигини қабул қилди
20:25 349 Жаҳон
Чадда Қатар элчихонаси ёпилиши эълон қилинди
20:15 426 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар