Россия ва Эрон Sukhoi Superjet самолётлари етказиб бериш бўйича музокаралар олиб бормоқда, деб Россия транспорт вазири Максим Соколовга иқтибос келтирган ҳолда “ТАСС” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

“Биз нафақат Superjet самолётлари, балки автомобиль техникаси етказиб бериш бўйича ҳам музокаралар олиб бормоқдамиз. Бу техника эронлик дўстларимизда муайян қизиқиш уйғотмоқда”, деб айтмоқда Соколов.

Аввалроқ Эрондан санкцияларнинг олиниши мамлакатнинг эскириб қолган авиапаркини янгилашга имкон яратиши маълум қилинганди.

Эронга тахминан 400 га яқин фуқаролик самолёти талаб этилмоқда. Бугунги кунда Эронда ҳанузгача биринчи Airbus A300 ва Boeing 747-200 самолётлари парвоз қилмоқда, уларнинг аксарияти 1970-йилларнинг ўрталарида етказиб берилган.

Эрондаги самолётларнинг ўртача ёши 27 йилни ташкил қилади.