Samsung компаниясининг смартфонларида соғлом турмуш тарзи кечиришга қаратилган бир қанча функциялар ишга туширилмоқда. Жумладан, Galaxy S5 юрак уриши датчигига эга, S Health иловаси эса ўтилган масофа, ташланган қадамлар ва тезликни ўлчаш имконини беради.
Айтилишича, компания чиқарадиган келажакдаги аппаратларда организмдаги ёғ миқдорини ўлчовчи тизим ишга туширилиши мумкин. Компания айнан мана шундай технология учун патент расмийлаштирмоқда.

Ёғ миқдорини ўлчаш учун смартфон ва фаблетларнинг ташқи томонидаги тўртта махсус сенсордан фойдаланилади. Натижа тери қаршилигини ўлчаш асосида ҳисоблаб чиқарилади. Бунинг учун фойдаланувчи смартфонни икки қўллаб ушлаб, сенсорларни бармоқларига текизиши талаб қилинади.