Шаҳрихонда йўловчи ҳайдовчининг тушганидан фойдаланиб машинани олиб қочиб кетди

Жамият 15 Июль 2015 1679

Андижоннинг Шаҳрихон туманида машина ўғрилиги содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Айтилишича, 1986 йили туғилган Алишер исмли шахс ўз ишлари билан Nexia русумли автомобилида кетаётган бўлган. Машинада унинг қишлоқдоши, 1989 йили туғилган Шерзод ҳам бўлган. Ҳайдовчи машинани тўхтатиб, дўконга кирганида, Шерзод машинани ўғирлаб кетган.
Машина эгаси дарҳол тегишли идорага мурожаат қилган. Милиция ходимлари машинани тўхтатиб қолиб, эгасига қайтарган. Воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатилган.

Кўпроқ янгиликлар