Словакия ҳукумати Украина билан чегарасидаги полициячиларни қўшимча қурол-аслаҳа билан қуроллантирди.

Қўшни Мукачеводаги воқеадан кейин словакиялик полициячилар автомат олиб юришга мажбур бўлмоқдалар.

“Словакия полицияси Мукачеводаги воқеадан кейин ўша куниёқ тегишли хавфсизлик чора-тадбирларини кўрди. Бу чора-тадбирлар патруллар сони ва полициячилар ва чегарачиларга қурол-аслаҳанинг кўпайтирилишини ўз ичига олади”, деб изоҳ берилмоқда ушбу ҳолатга Словакия Ташқи ишлар вазирлигида.

Шу билан бирга Братиславада Мукачеводаги воқеалар Украина билан визасиз тартиб киритилиши масаласига таъсир қилмаслиги таъкидлаб ўтилди.

Маълумот учун, 11 июлда Украинанинг Мукачево шаҳрида халқ депутати Михаил Ланьо ва “Правий сектор” кўнгиллилар корпусининг 1-захирадаги батальони раҳбари билан учрашув пайтида отишма юз берди. Оқибатда бир киши ҳалок бўлган.

Воқеа жойига ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходимлари келгач ва суҳбат ҳеч қандай натижа бермагач, учрашув жойига учта зирҳли машинада келган “Правий сектор” жангчилари тутунли гранатани портлатиб, шаҳар ташқарисига чиқиб кетишга муваффақ бўлишган.

Йўлда уларни милиция блокпости тўхтатган, бироқ “Правий сектор” жангчилари уларга бўйсунмай, автомат, пулемёт ва гранатомётларни қўллаган ҳолда тўхтамасдан ўтиб кетганлар. Оқибатда милициянинг учта машинаси йўқ қилинган.