Starbucks компанияси ЖАРда биринчи каҳвахонасини очишини маълум қилди. Бу ҳақда CNBC канали хабар бермоқда.

Айтилишича, Taste Holdings компанияси билан келишувга эришилганидан сўнг қаҳвахона 2016 йилнинг биринчи ярмида Йоханнесбургда очилади.

Айни пайтда компания жаҳоннинг 65 мамлакатида ўз қаҳвахоналарига эга. Африкада компания ҳозирча фақат Марокаш ва Мисрда қаҳвахоналар очган.