Туркиянинг шимоли-ғарбида иккита автобус ЙТҲга учрагани оқибатида 6 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Hurriyet нашри хабар бермоқда.
Биринчи автобус Болу шаҳри яқинида нам йўлда бошқарувни йўқотиб, йўл четига чиқиб кетди ва ағдарилди. Унинг ортидан келаётган автобус ҳам, тўхташга ҳаракат қилганига қарамай, ағдарилиб тушди.
Воқеа жойида биринчи автобус ҳайдовчиси, стюард ва тўрт йўловчи ҳалок бўлди. 40 киши яраланди, кўплари оғир аҳволда. Полиция воқеа юзасидан суриштирув ишларини бошлаб юборди.