2015 йилнинг 24 июль куни Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи Ҳакамлик судлари ходимлари ҳамда ҳакамлик судьялари иштирокида “Ўзбекистонда ҳакамлик судлари фаолиятини ривожлантиришнинг долзарб масалалари” мавзусидаги илмий-амалий семинар ўтказилади.
Илмий-амалий конференцияда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Ҳакамлик суди, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Хоразм вилоятлари ҳудудий бошқармалари, вилоят хўжалик судлари, Ўзбекистон ҳакамлик судлари ассоциацияси, тижорат банклари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этадилар.
Семинарда “Ҳакамлик судлари фаолиятнинг ҳуқуқий асослари, низоларни ҳал қилишдаги роли ва аҳамияти”, “Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори билан боғлиқ ишларни хўжалик судлари томонидан кўришнинг ўзига хос хусусиятлари” ва бошқа мавзуларда маърузалар ўқиб эшиттирилиши режалаштирилган.
Тадбир сўнггида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилади.