“Манчестер Юнайтед” сафида тўп сурган голландиялик ҳужумчи Робин ван Перси Истанбулнинг “Фенербахче” жамоаси билан шартнома имзолади.

Футболчи билан жамоа ўртасидаги шартнома 3 йилга мўлжалланган. Футболчи янги жамоасида 11-рақам остида тўп суради.

Ҳужумчининг жамоанинг янги ўйинчиси сифатида таништирилиши тақдимотига 15 мингга яқин мухлис келди.