Россия спорт вазири Виталий Мутко Россия футбол иттифоқи президенти лавозими учун сайловларда иштирок этишга розилик берди.

Аввалроқ Дмитрий Медведев Муткога РФИ раҳбари ва спорт вазири лавозимларида бир пайтда ишлашига рухсат берган эди.

“Мен ўз розилигимни бердим, дейишим мумкин. Мени бу лавозимга номзодимни таклиф қилган барча ташкилотларга миннатдорчилигимни билдираман. Улар билан бирга анжуманга тайёргарлик кўрамиз. Унда РФИ президенти лавозимига номзоддек иштирок этаман. Агар бу лавозимга сайлансам, унда ҳамма билан бирга муаммоларни ҳал қиламан.

Россия футболи ўз маҳоратини такомиллаштириши ва миллий жамоага ўйинчиларни тайёрлаши керак”, деб айтмоқда Мутко

31 май куни Николай Толстих РФИ раҳбари лавозимидан муддатидан аввал кетди. Унинг ўрнини РФИ биринчи вице-президенти Никита Симонян вақтинчалик эгалламоқда.

РФИнинг навбатдан ташқари анжумани 2 сентябрда бўлади, сайловларда иштирок этиш учун аризалар 24 июлгача қабул қилинади.