Хитой ҳукумати баландлиги 314 метр келадиган тўғонни куришни бошлади, бу тўғон дунёдаги энг баланд тўғон бўлади, деб хабар бермоқда “Интерфакс” ахборот агентлиги.

Қурилиш Янцзи дарёсининг ирмоғида олиб борилмоқда ва 2022 йилда якунланиши керак.

Хитой ушбу объект учун 36 млрд юан (5,8 млрд доллар) сарфлайди.

Айни пайтда яна бир Хитой тўғони – 305 метр баландликка эга «Цзиньпин-1» тўғони дунёдаги энг баланд тўғон ҳисобланади.