Хитой ҳайит куни Қирғизистон чегарасидаги ўтиш пунктларини ёпади

Жаҳон 15 Июль 2015 5102

Хитой бир неча кунга Қирғизистон билан чегараларини ёпиб қўяди. Бу ҳақда Қирғизистон чегара хизмати жамоатчилик билан алоқалар бўлими вакиллари хабар берди.
Айтилишича, чегара Хитой томоннинг ташаббусига кўра амалга оширилади.
“Ийд ал-Фитр (Рамазон ҳайити) байрами муносабати билан икки давлат чегарасидаги 18-20 июль кунлари “Торуғарт-автойўл”, “Иркиштом-автойўл” назорат ўтказиш пунктлари ишламайди”, – дейилади хабарномада.
Пунктлар 21 июлдан ишлай бошлайди.

Кўпроқ янгиликлар