Хитойда Буюк Британиянинг 11 нафар фуқароси ҳибсга олинди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Буюк Британиянинг Хитойдаги консуллиги ушбу муносабат билан Хитой ҳукумати билан алоқага чиққан ва ҳибсга олинганларга кўмак беришга ваъда бермоқда.

Маълум қилинишича, икки нафар британиялик иккита давлат – Буюк Британия ва Жанубий Африка Республикаси фуқаролигига эга бўлган. Улар нима учун ҳибсга олинганлари номаълумлигича қолмоқда.