“Тахтлар ўйини” (“Игра престолов”) сериали Emmy Awards мукофотининг 24 та йўналиши бўйича бош мукофотга даъвогарлик қилади, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги.

Бу борада ушбу сериал рекорд натижани қайд қилди.

Сериал номзоди кўрсатилган йўналишлар орасида “Энг яхши драматик сериал” йўналиши энг асосийси ҳисобланади. Бу борада “Тахтлар ўйини” билан “Картадан ясалган уй”, “Даунтон аббатлиги”, “Ақлсизлар”, “Ватан”, “Пушти ранг – мавсум хити” ва “Яхшиси Солга қўнғироқ қилинг” сериаллари беллашади.

“Энг яхши комедия” йўналиши бўйича “Америкалик оила”, “Вице-президент”, “Ойдин нарса”, “Луи”, “Букилмас Кимми Шмидт”, “Кремний водийси” ва “Дам олиш боғлари ва зоналари” сериаллари беллашади.

Мукофот совриндорлари номи 20 сентябрда маълум бўлади.