Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлимининг хабар қилишича, 16 июль куни Тошкентдаги қуйидаги масжидларда хатми Қуръон якунланиши режалаштирилган:

Учтепа туманидаги “Бурҳониддин Марғилоний” жоме масжиди имом-хатиби Юсуфхон Рустамов, хатмонада Жамшид қори Юсупов;

Яшнобод туманидаги “Ал-Ҳудайбия” жоме масжиди имом-хатиби Жамолиддин Мадғозиев, хатмонада Неъматулла қори Ходжаев ва Мухиддин қори Ходжаев;

Чилонзор туманидаги “Собитхон ҳожи” жоме масжиди имом-хатиби Абдуқаҳҳор Юнусов, хатмонада Зиёдилло қори Шодмонов;

Чилонзор туманидаги “Новза” жоме масжиди имом-хатиби Жалолиддин Ҳамроқулов, хатмонада Абдусамад қори;

Чилонзор туманидаги “Қатортол” масжиди имом-хатиби Аброр Алимов;

Юнусобод туманидаги “Омина” жоме масжиди имом-хатиби Муҳаммадбоқий Ҳазратқулов, хатмонада Раҳмонжон қори Маҳкамов.