Америкалик ёзувчи шаурмага уйланди

Жаҳон 16 Июль 2015 4420

Сан-Францискода истиқомат қилувчи адиб Дэвид Сикорски Мексикадаги шаурма муқобили – буррито билан турмуш қурди.
Сикорскининг айтишича, бу ҳаракати билан у дўстларидан ўч олмоқчи бўлган. Ижтимоий тармоқдаги дўстлари жойлаштирадиган аксарият суратларда уларнинг ўз жуфтлари билан вақт ўтказиши акс этган. Шунда Дэвид ўзига бошқаларникига ўхшамайдиган “дугона” топишга қарор қилди.
Буррито билан уюштирилган ҳазил фотосессияни у “Ягона ва ҳақиқий муҳаббат” деб атади. Унинг ишонтириб айтишича, севимли таоми билан ўзини жуда яхши ҳис қилмоқда.
Сикорски ўз бурритоси билан шаҳарнинг энг гўзал ерларида саёҳат қилиб, кўплаб суратларга тушди ва ижтимоий тармоқларга жойлаштирди.

Кўпроқ янгиликлар