Apple уч йилдан бери биринчи марта iPod Touch’ни янгилади

Технология 16 Июль 2015 1253

Apple уч йилдан бери биринчи марта iPod Touch мусиқий плеерини янгилади. Энди ускуна тезкор процессор ҳамда яхшиланган камерага эга.
Янгиланган iPod Touch’нинг процессори қуввати жиҳатидан iPhone6 ва iPhone6 Plus смартфонларига ўрнатилган чиплари билан бир хил. Компания матбуот хабарномасида айтилишича, процессор илгариги моделдагидан олти баробар тезроқ ишлайди.
Орқа камера 8 Мп ечимга эга. Плеернинг илгариги версиясида бу кўрсаткич 5 Мп га тенг эди. Олд ва орқа камералар секундига ўнтагача сурат олиши, секундига 120 кадр частотали видео тушириш имкониятига эга. Экран ҳажми ўзгармади – 4 дюйм.
iPod Touch ишлайдиган iOS 8.4 платформасига Apple Music учун янги илова қўшилди. Корпус беш ранг форматида чиқарилади: тилларанг, кумушранг, кулранг, гулоб ва кўк.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 17836 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48141 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 22041 Ўзбекистон
Москва собиқ Иттифоқнининг сўнгги ташқи қарзини узди
"Косонсой-фарм" эркин иқтисодий зонасига тадбиркорлар таклиф этилмоқда
Фаррух Зокиров «Ўзбекистон халқ артистлари клуби»​га бошчилик қилади
Наманган вилоятида тадбиркорлар олдида турган муаммолар бартараф қилинмоқда
«Ливерпуль» Коутиньо трансфери сериалини якунладими?
20:51 1175 Спорт
Xiaomi Bluetooth'ли "ақлли" кроссовкаларни яратди
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 2082 Жамият
Кўпроқ янгиликлар