"Атлетико" клуби "Порту" жамоаси ҳужумчиси Жексон Мартинес сотиб олинганини расман эълон қилди. Бу ҳақида жамоанинг расмий сайти хабар тарқатди.

28 ёшли футболчи мадридликлар билан 4 йиллик шартномага имзо чеккан.

Эслатиб ўтамиз, "Атлетико" Мартинес учун 35 миллион евро эвазига трансфер қилганди.