БАА адлия вазири Султон бин Саид ал-Бадий махсус қўмита тузилиб, Ойни кузатиш асосида Рамазон ойининг тугаши ҳамда Шаввол ойининг бошланиши аниқланишини маълум қилди. Қўмита Абу Дабида 16 июль куни йиғилиш ўтказади.
Адлия вазири мамлакатдаги барча қозиликларга Ойни кузатиш ҳамда қўмитага ўз кузатишлари асосида ахборот беришни топширди.
Саудия Арабистони олий суд кенгаши ҳам айнан ўша куни, 16 июль куни тўпланиб, Рамазон ойининг якунланиш муддати ҳақида қарор чиқаради.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда Рамазон ҳайити 18 июль кунида ўтказилади.