Тошкентнинг Бектемир йўл-патруль хизмати масканида ўтказилаётган текширув чоғида қарийб 1 кг мариуханани пойтахтга олиб кирмоқчи бўлган йўловчи қўлга олинди. Бу ҳақда “Огоҳ” газетаси хабар бермоқда.
Қуйичирчиқ туманида К. Миркомиловга тегишли Doğan русумли автомобиль ҳуқуқ-тартибот ходимларида шубҳа уйғотиб тўхтатилди.
Мазкур автоуловда йўловчи сифатида олиб кетилаётган, 1989 йили туғилган сергелилик С. Сергеевнинг ёнидан полиэтилен пакетга ўралган модда топилди. У текшириш учун Тошкент шаҳар ИИББнинг Эксперт-криминалистика марказига юборилди. Марказнинг хулосасига кўра бу 876.82 гр марихуана моддаси эканлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.