Россия спорт вазири Виталий Мутко ФИФА президенти Йозеф Блаттер Россияга 2018 йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичининг қуръа ташлаш тадбирида иштирок этиш учун келишини маълум қилди. Блаттер ташрифи пайтида Россия президенти Владимир Путин билан учрашишни сўради.

“Блаттер қуръа ташлаш маросимига келади. Биз кеча у билан буни муҳокама қилдик ва у келишини тасдиқлади ҳамда дастурга Россия президенти Владимир Путин билан учрашувни киритишни сўради”, деб айтди Мутко.

Маълумот учун, 2 июнь куни Блаттер ФИФА президенти лавозимини тарк этишини эълон қилганди.