Bloomberg агентлиги Россияда истеъмол иқтисодиёти сусайиши вужудга келганини таъкидлади. Бу агентлик томонидан экспертлар ўртасида ўтказилган сўровнома натижаларида акс этди.
Таҳлилчиларнинг фикрича, июнь ойи якунларига кўра россияликларнинг реал даромадлари 8-ой кетма-кет тушмоқда. Бу охирги 15 йил ичида қайд қилинган энг жиддий антирекорд бўлади.
Экспертларнинг ишонишича, даромаднинг тушиши чакана савдо ҳажмининг кескин тушишига олиб келади. Июнь ойида бу борада 8.9 фоиз тушиш кузатилган.
2014 йил якунларига кўра рубль энг ёмон валюта деб топилди. Бунга у 1998 йилдаги даражада қадрсизлангани сабаб бўлди. Рубль, кичик ўсишга қарамай, ҳанузгача босим остида бўлиб келмоқда.