1970 йили туғилган, Тошкент вилоятининг Бўка туманида истиқомат қилувчи Сурат Иноғомов ўз уйида наша ўсимлигини етиштираётгани маълум қилинди. Бу ҳақда “Огоҳ” газетаси хабар бермоқда.

2014 йилнинг 3 сентябрь куни Сирғали туманида ўтказилаётган “Қорадори-2014” тадбири вақтида шу тумандаги томорқанинг бир қисмида Иноғом томонидан экиб етиштирилган, жами 62 туп наша ўсимлиги борлиги аниқланиб, холислар иштирокида тўлиқ расмийлаштириб олинди.

Бундан ташқари, Иноғомовнинг ёнидан 4.51 гр гиёҳванд модда топилди.