Бухорода Ёзги театр академияси бўлиб ўтмоқда

Маданият 16 Июль 2015 2060

1 июлдан 15 сентябргача Бухорода Ёзги театр академияси (“Устоз ва шогирд» санъат усталари ёзги мактаби) бўлиб ўтмоқда.

Ушбу лойиҳа Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, “Ўзбектеатр” уюшмаси ва Швейцариянинг ҳамкорлик бўйича бюроси томонидан ташкил қилинди. Авлиёқули Хўжақулий лойиҳага бадиий раҳбарлик қилмоқда.

Ўзбекистоннинг ҳар бир вилоятидан 5 нафар иштирокчи вокал, саҳна нутқи, хореография бўйича мастер-класслардан ўтмоқда ва кўплаб бошқа кўникмаларга ўқитилишмоқда. Мактабда Ҳамид Маҳмудов (саҳна нутқи), Шуҳрат Абдумаликов (сценография), адабиётшунос, Алишер Навоий ижоди бўйича мутахассис Нафас Шодмонов, танқидчи, театршунос Қамариддин Ортиқов ва бошқалар иштирокчиларга сабоқ беришмоқда.

Ўқитишнинг натижаси сифатида ижодий лойиҳа амалга оширилиб, унинг премьераси 15 сентябрда ўтказилиши режалаштирилган.

Ушбу лойиҳанинг ноёблиги шундан иборатки, унда ҳар бир иштирокчи барча санъат турлари билан ошно бўлиб, театр санъатига анъанавий қарашлар доирасидан ташқарига чиқиб, ўзларига йўл топишлари ва янги ижодий чўққиларни забт этиш учун илҳом билан қувватланишлари мумкин бўлади.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 33340 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 13201 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 87841 Ўзбекистон
Европа Лигаси гуруҳ босқичи иштирокчилари учун мукофот пуллари эълон қилинди
22:27 6 Спорт
Янги купюра нарх-навога ўз таъсирини ўтказадими?
Дайжест: Навбатдаги видеоселектор, Қозоғистон билан ҳарбий ҳамкорлик, ЙПХ ходимларига Honda ва куннинг бошқа муҳим хабарлари
22:15 275 Жаҳон
Суарес жароҳат туфайли 4 ҳафтага сафдан чиқди
22:10 372 Спорт
Россия вакили биринчи марта телевидение орқали сурияликларга мурожаат қилди
21:55 1483 Жаҳон
Барселонадаги теракт қурбонлари ҳақида илк маълумотлар
21:50 2667 Жаҳон
Солиқ тўламасдан қарздор бўлиб юрган санъаткорлар рўйхати эълон қилинди
21:40 11195 Маданият
Кўпроқ янгиликлар