Дубайда Wi-Fi ва электр энергия берувчи “ақлли” пальмалар пайдо бўлди, деб хабар бермоқда Daily Mail нашри.

“Ақлли” пальмалар телефонларни қувватлаш учун 8 та слотга эга ва 100 метр радиусда интернетга кириш учун бепул Wi-Fi га уланиш имконини беради. Пальма “барг”ларида ўрнатилган батареялар ҳисобига қуёшдан энергия олади.

Бундай пальмалардан бири машҳур “Бурж-ал-Араб” меҳмонхонаси олдида жойлаштирилди. Келгусида 100 тадан қўпроқ шундай “дарахт” ўрнатиш режалаштирилмоқда. Бу пальмалар шунингдек кузатув камералари билан жиҳозланади.