Дунё бўйича ажралишлар сабабига уларнинг фоиз кўрсаткичлари аниқланди. Бу ҳақда «Оила даврасида» газетаси хориж статистикаси маълумотларига таяниб хабар берди.

Манбанинг ёзишича, турмуш қуришга тайёр эмаслигига қарамасдан никоҳдан ўтгач, эр-хотиннинг бир-бирига кўнгли йўқлиги сабабли ажрашишлар дунё бўйича 42 фоизни ташкил қилмоқда. Шунингдек, ичиш, чекиш, гиёҳвандлик каби зарарли одатлар ҳамда носоғлом турмуш тарзи оқибатидаги ажримлар – 31 фоиз, хиёнат сабабли оила бузилиши – 15 фоиз, маиший масалалар билан боғлиқ ҳолатлардаги ажримлар – 3,1 фоиз, иқтисодий муаммолар туфайли ажримлар – 1,8 фоиз, рашк сабабли юзага келадиган ажримлар – 1,5 фоизни ташкил қилиши аниқланган.