Филиппиннинг Мандауэ шаҳрида талаба қиз Жойс Гилос-Торрефранка олган суратни бутун дунёни айланиб чиқиб, қашшоқ болакайнинг ҳаётини ўзгартириб юборди.

9 ёшли Даниэль Кабрера маҳаллий McDonald’s чироқлари остида, кўчадаги курси устига мактаб ашёларини қўйганча дарс қилаётган эди. Унинг отаси вафот этган, болакай онаси Кристина Эспиноза билан уйлари ёниб кетгани боис очиқ киоск ичида яшаб келарди. Шунга қарамай, бола ўқишга жиддий эътибор берар, келажакда полициячи бўлишни орзу қилар эди.

Интернетга жойлаштирилган сурат дунёнинг турли бурчакларидан унга моддий ёрдам оқиб кела бошлади. Онаси ҳомийлардан ўз бизнесини очиш учун грант олди, Даниэлга эса махсус стипендия тақдим этилди. Бундан ташқари, маҳаллий ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари оила учун озиқ-овқат маҳсулотлари тўплаб беришди.