Швейцария АҚШга ФИФА тизимидаги порахўрлик иши бўйича ҳибсга олинган собиқ футбол амалдорларидан бирини экстрадиция қилди. Бу ҳақда Рейтер нашри хабар берган.

Швейцария Адлия вазирлиги экстрадиция қилинган амалдорнинг шахсини маълум қилмаган.

Қайд этиш жоизки, АҚШда яна 6 нафар ФИФАнинг собиқ амалдорлари ҳибсда сақланмоқда.