Францияда Бастилия ишғол қилинган кун байрамини нишонловчилар 721та машинани ёқиб юборишди

Жаҳон 16 Июль 2015 2189

14 июль куни Франциянинг бош миллий байрамларидан бири, Бастилиянинг озод қилинганига 226 йил тўлган кунда безорилар 721та автомобилни ёқиб юборишди. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазирлигида хабар берилган.

Маълум қилинишича, шу куни полиция ходимлари 603 нафар безорини ҳибсга олган. Тартибсизликларнинг асосий қисми 13 июлдан 14 июль кунига ўтар кечаси юз берган.

ИИВда маълум қилинишича, бу йил ёқиб юборилган машиналар сони ўтган йили худди шу кунда ёқилган машиналар сонидан 23 фоизга, ҳибсга олинганлар сони эса 68 фоизга кўп бўлган. 14 июлдан 15 июль кунигача ўтар кечаси эса яна 723 киши қамоққа олинган.

Бундай тартибсизликлар Франциянинг барча йирик шаҳарларида, айниқса Лион шаҳрида кескин тарзда бўлиб ўтган. Лионда катта супермаркет ёқиб юборилган, безорилар ўт ўчириш машинаси ва полиция автомобилига ҳужум қилишган.
Мамлакат пойтахтининг Сени-Сен-Дени туманида ҳам оммавий тартибсизликлар келиб чиққан ва бу ерда полиция 108 нафар кишини қўлга олган.

Маълумот учун, "Бастилия ишғол қилинган кун" Биринчи Франция республикаси ташкил топган кун сифатида ҳар йили нишонланади. 1789 йилнинг 14 июлида қўзғолончилар Бастилия қамоқхонасини ишғол қилишган ҳамда ўша даврдаги қирол Людовик XVI ни тахтдан ағдаришган эди. Исёнчилар тузган биринчи республика 1789-1794 йиллар давомида сақланиб турган. Францияда бу кунни миллий байрам сифатида нишонлаш 1880 йилда жорий қилинган, ўша йилда Париждаги Лоншан майдонида ҳарбий парад ҳам ўтказилганди.

Ҳозирда ҳам Франциянинг барча шаҳарларида бу кунда 1 дақиқа сукут сақланади ва "Марсельеза" мадҳияси янграйди. Шу куни Франция давлати раҳбарига бошқа давлатлар раҳбарларидан табрик мактублари келади, Елисей саройида байрам дастурхони тузалиб, бал ташкил этилади. Байрам сўнгида эса Эйфел минораси ва Champde-Mars майдонида мушаклар отилади.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 14413 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 68199 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37096 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 614 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 1015 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 1590 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 1608 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар