Франция полицияси ҳарбий объектларда қўпорувчилик ҳаракатлари тайёрлашда гумон қилинган 4 кишини қўлга олди. Бу ҳақда France 24 канали хабар бермоқда.
Мамлакат ички ишлар вазири Бернар Казневнинг сўзларига қараганда, қўлга олинганларнинг диний экстремистлар билан алоқадорлиги ўз исботини топган.
Илгарироқ президент Франсуа Олланд бир ҳафта ичида учта теракт бартараф қилинганини айтган эди.