Греция парламенти Европа қўллаб-қувватлаш механизми (ESM) билан дастлабки келишувга эришиш доирасида янги қонун лойиҳасини қабул қилди. Бу ҳақда РИА "Новости" хабар берган.

Ушбу қонуннинг қабул қилиниши мамлакат учун янги кредит дастури жорий қилинишига йўл беради.

Хабар қилинишича, ушбу қонун учун 229 нафар депутат розилик билдирган, 64 киши қарши чиққан ҳамда 6 нафар депутат бетараф қолган.

Розилик билдирганларнинг аксар қисми СИРИЗА ва "Мустақил греклар" партияси вакиллари ҳисобланишади.

Ўз навбатида, бу қонунга қарши бўлганлар орасида Греция Энергетика вазири Панайотис Лафаназис ва собиқ молия вазири Яннис Варуфакис ҳам бор.

Еврогуруҳ 16 июль куни Греция инқирози бўйича яна бир муҳокама ўтказади.