Instagram ишида носозлик юзага келди, деб хабар бермоқда PzFeed портали.

Кўпчилик фойдаланувчилар лентани янгилай олмаяптилар ёки профилга автоматик киришни амалга ошира олмаяптилар.

Instagram твиттерида носозликларни бартараф этиш учун фаол тарзда иш олиб борилаётгани маълум қилинди.

Ушбу муаммо қачон ҳал қилиниши ҳақида маълумот берилмаган.

Фойдаланувчилар ушбу муаммога турлича қарамоқдалар: баъзилар “мен ўляпман” деб ёзган бўлса, баъзилар танаффус учун серверга миннатдорилик билдиришмоқда.