Intel даромадлари ахборот марказлари ҳисобига ошмоқда

Иқтисодиёт 16 Июль 2015 1441

Intel компаниясининг 2015 йилнинг 2-чорагидаги даромадлари ахборот марказлари қурилиши ва буюмлар интернети ривожлантирилиши ҳисобига кутилгандан кўра юқорироқ бўлди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Корпорациянинг компьютерлар учун процессорлар ишлаб чиқаришдан олган тушуми 13,5 фоизга камайиб, 7,54 млрд долларни ташкил қилди. Бироқ корпорациянинг сервер сегмент ва ахборот марказлари учун юқори унумдорликка эга процессорлар ишлаб чиқаришидан олган тушуми 9,7 фоизга ошиб, 3,85 млрд долларни ташкил қилди.

Корпорациянинг соф даромади аввалги йилги 2,8 млрд доллардан 2,71 млрд долларгача тушиб кетди, бироқ капитал харажатлар камайтирилгани ҳисобига битта акция ҳисобида даромадни 0,55 доллар даражасида ушлаб қолишга муваффақ бўлинди.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 29205 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42122 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158132 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 44870 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 88 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 1 Спорт
Эрдўған Ғарбнинг Яқин Шарқдаги сиёсатини танқид остига олди
00:02 228 Жаҳон
RAMADA меҳмонхонасида Ҳинд таомлари фестивали ўтказилди
23:52 / 20.08.2017 150 Жамият
Видео: Моғор организмингизга тушса, нима бўлади?
23:32 / 20.08.2017 2623 Lifestyle
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 2559 Жамият
Кўпроқ янгиликлар