Катта Жорж Буш бўйин умуртқасини жароҳатлаб олди

Жаҳон 16 Июль 2015 2063

АҚШнинг собиқ президенти Катта Жорж Буш ўзининг Кеннебанкпорт шаҳридаги (Мэн штати) уйида йиқилиб тушиб, бўйин қисми умуртқасини жароҳатлаб олган. Бу ҳақда CNN телеканали хабар берди.

Айни вақтда у Портленддаги шифохонага олиб борилган. Унинг аҳволи барқарор экани айтилмоқда.

"15 июль куни АҚШнинг 41 президенти Мэн штатидаги уйида йиқилиб, бўйин умуртқасини жароҳатлади. Ҳозирда унинг аҳволи барқарорлашган", деб твиттерда ёзади собиқ президентнинг вакили Жим Мак-Грат.

Қайд этиш жоизки, ўтган ҳафтада 91 ёшли Катта Жорж Буш рафиқаси Барбара хоним билан ўзининг иккинчи ўғли Жеб Бушнинг сайловолди кампанияси доирасидаги бир қанча маросимларда иштирок этганди.

У 2014 йилнинг декабрида ҳам нафас олиш йўлларидаги муаммо туфайли шифохонага тушиб қолганди.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 14483 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 68236 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37118 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 816 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 1065 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 1637 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 1661 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар